Яшнобод тумани «Ватандош» махалласида «Тонг» ва «Ватандош» махалласининг эхтиёжманд хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Яшнобод туман хоким ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М. Турсунова ва халқ депутатлари туман кенгаши депутати В. Адиловлар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда жами 20 дан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, улардан 10 та мурожаатлар келиб тушди. 8 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди. Қолган барча фуқароларнинг мурожаатларни белгиланган муддат ичида ўрганиб чиқиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.