Ижтимоий тармоқларда Фарғона йўли кўчасидаги кўприкда носозлик юзага келгани ва бу ўз навбатида йўловчи ва пиёдалар учун хавфли эканлиги тўғрисида хабар тарқалганди. Шуни маълум қиламизки, масъул ташкилотлар томонидан зарур ишлар олиб борилиб, камчилик ўша куннинг ўзида бартараф этилган.
