Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани Авиасозлар 2-мавзе, “Беш ариқ” маҳалласидаги 22, 26, 24 ва 25-уйлар орасидаги ҳудудда дастлаб давлат дастурига мувофиқ болалар спорт майдончаси қурилиши режалаштирилгани, аммо эндиликда ёпиқ турдаги автотураргоҳга айлангани хақида хабар тарқалган эди

Яшнобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Аҳолидан тушган шикоят ва аризаларга асосан ўрганиш ишлар олиб борилди, автотураргоҳ қуриш ишлари тўхтатилиб. 2024 йил қўшимча “Обод маҳалла” дастурига киритилиб, молиялаштириш ишлари тўлиқ бажарилгандан сўнг, болалар майдончасини қуриш ишлари босқичма-босқич амалга оширилишини билдирамиз.