Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда Миробод тумани Қўйлиқ мавзеси Тантана кўчасида “EMIS” қурилиш компанияси томонидан барпо этилаётган кўп қаватли турар-жойлар 2021 йилда топширилиши белгилангани, аммо қурилиш фирмаси уйни топширишни икки йилдан бери чўзиб келаётгани, фирма муддати ўтиб кетган шартномалар учун қўшимча пеня ҳам тўламоқчи эмаслиги юзасидан хабар тарқалган эди

Яшнобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Яшнобод тумани, «Катта Қўйлиқ» маҳалласи, Тантана кўчаси, 15-уй манзилида «ЕМИС» МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уйларни топширилиши муддати 2021 йил деб белгиланганлигига қарамасдан, бугунги кунга қадар фойдаланиш учун топширилмаганлиги ва ушбу кўп қаватли уйдаги хонадонларни сотиб олган аҳолига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмаётганлиги борасидаги мурожаат, туман ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганишлар жараёнида, кўрсатиб ўтилган манзилда «ЕМИС» МЧЖ томонидан «Кўп қаватли турар-жой биноси» объектида қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилганлиги, «объект»га оид тақдим этилган хужжатлар кўздан кечирилганда, «оъект» «ГОЛД СТЕП ИНВЕСТ» МЧЖ томонидан тайёрланган лойиҳаси асосида қурилганлиги, мазкур лойиҳа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сонли қарорига мувофиқ Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг «Лойиҳа-смета хужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органи» томонидан тасдиқланиб, 2019 йил 7 майда 31-811/А-сонли хулосаси олинганлиги маълум бўлди.

Шу билан бирга тақдим этилган ҳужжатларда қурувчи ташкилот, яъни «ЕМИС» МЧЖ томонидан Давлат хизматлари маркази орқали Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирлиги хузуридаги кадастр агентлигига 2023 йил 5 декабрда қуриб битказилган «объект»га кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш борасида 104656916-сонли ариза билан мурожаат қилинганлиги ва бугунги кунда ушбу ариза ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқилаётганлиги маълум бўлди.

Ўрганиш якуни бўйича қурувчи ташкилот раҳбарияти билан, юқорида қайд этилган эътирозларни олдини олиш ҳамда уларга йўл қўймасликлари бўйича назорат тариқасида кўрсатмалар берилиб, ушбу мурожаатнинг келиб чиқиши, яъни «объект» белгиланган муддатда топширилмаганлигининг сабаблари, бу «объект»ни шаҳар коммуникация тизимларига улашда вужудга келган бир қатор масалалар бўлганлиги, аммо бугун уларнинг барчаси ечимини топганлиги ва «объект» қисқа муддатларда топширилиши ҳақида маълумот олинган.