Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани “Махтумқули” кўчасида ўрнатилган давлат байроғи яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги хақида хабар тарқалди.
Шуни маълум қиламизки, масъуллар томонидан байроқ янгисига алмаштирилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур маҳобатли устундаги байроқнинг бўйи 7,5, эни эса 14 метрни ташкил этади.