Жорий ўқув йилида Яшнобод туманидаги 33 та умумтаълим мактабларининг 11-синфини 3123 нафар йигит-қизлари муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга йўлланма олди.
Битирувчиларнинг 69 нафари олтин ва 2 нафари кумуш медалга сазовор бўлдилар.
Тадбирда иштирок этган туман ҳоким Б. Рахманкулов бугун мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз бошчилигида навқирон авлод камолоти йўлида беқиёс имкониятлар яратиб берилаётганини таъкидлар экан, йигит-қизларни бу имкониятларни қўлдан бой бермасликка чақирди, умрнинг ёшлик фасли ўқиб-изланиш, ҳаётда, жамиятда ўз ўрнини топиш учун энг қулай фурсат эканини қайд этди.
Битирувчи ёшларимиз вакиллари ҳам сўзга чиқиб, орзу-истаклари, режалари ва мақсадлари ҳақида гапирдилар.
\