Куни-кеча Яшнобод туманидаги «Парвоз» маҳалласида оилалардаги низоли ҳолатларни бартараф этиш ва бу орқали оилаларни яраштириш чоралари кўрилди.
Мазкур тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Ш. Султонова, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Турсунова, туман тарғибот гуруҳи ва Оқила аёллар ҳаракати аъзолари, шунингдек туман отинойиси, имом хатиби, тиббиёт бирлашмаси ҳамда ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўлими масъуллари иштирок этишди.
Оилалар билан суҳбат давомида низоларнинг сабаблари аниқланиб масъуллар билан биргаликда уни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди. Натижада ўз вақтида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида аксарият оилалар яраштирилди, ёш оилаларга тегишли тавсиялар берилди.