Жорий йилнинг 28 октябрь куни Яшнабод туманидаги 165 – сонли ДМТТда туман Мактабгача таълим муассасалари ўртасида “Гимнастикага илк қадам” дастури асосида гимнастика фестивали ўтказилди.
💖Фестиваль-мусобақадан асосий мақсад, мактабгача бўлган қизларнинг жисмоний ривожланишини яхшилаш ва гимнастика спорт турига қизиқишларини оширишдан иборатдир.
Мусобақа натижаларига кўра,
🥇 531 ДМТТ – 1 ўрин;
🥈 165 ДMTT – 2 ўрин;
🥉 143 ДMTT – 3 ўринни эгалладилар.
Фаҳрли биринчи ўринни эгаллаган 531 – сонли ДMTT тарбияланувчи қизлари шаҳар босқичига йўлланмани киритдилар ва қизалоқларимизга кейинги босқичларда муваффақиятлар тилаб қоламиз.