Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқда Яшнобод тумани Содиқ Азимов кўчасидаги дарахтлар ҳамда уларнинг юқори қисмлари кесиб ташланаётганлиги хақида хабар тарқалди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг Яшнобод тумани инспекторлари томонидан ўрганилганда дарахтлар санитар мақсадида буталанаётган вақтда шикастланганлиги аниқланиб, ҳолат бўйича фуқаро А.О га Ўзбекистон Респупликаси МЖтК нинг 79-моддаси 1-қисми билан 9 375 000 сўм жарима ва 1 125 000 сўм табиатга етказилган зарар ҳисобланиб маъмурий баённома расмийлаштирилди.