Унда туман МИБ, савдо-саноат палатаси вакиллари, тумандаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув компаниялари раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда коммунал соҳадаги ишлар аҳволи таҳлил қилинди, хусусан, уй-жойларни сақлаш, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш маданияти ўта паст даражада эканлиги танқид қилинди.
Шунингдек, БСКларда мавжуд қарздорликлар ҳажми катталиги, қарздорликларни ундириш учун етарли иш олиб борилмаётгани, бу масалада сусткашликка йўл қўяётган мутасаддилар қаттиқ танқид қилинди.
Туман ҳокими ва прокурори томонидан масъулларга истеьмолчилар орасида тўлов интизомини яхшилашга қаратилган кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари кучайтириш, дебитор қарздорликларни қисқартириш, яъни истеъмол қилинган ичимлик суви, иссиқлик таъминоти, табиий газ учун маблағларни ундириш бўйича топшириқлар берилди.