Республика Болалар миллий тиббиёт маркази биносида профилактик тадбирлар олиб борилмокда.

Яшнобод тумани ФВБ инспекторлари томонидан барча ижтимоий соҳа объектларида, тадбиркорлик субъектларида, бозорларда, қурилиш биноларида ҳамда  даволаш муассасаларида ишчи хизматчилар билан профилактик тадбирлар шунингдек текширувлар олиб борилмоқда.

Хусусан тадбир давомида бугун Болалар миллий тиббиёт маркази биносида ишчи ходимлар билан ёнғинларни олдини олиш фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш ҳамда электр жиҳозларини назоратсиз қолдирмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек тадбир давомида фавқулодда зилзила содир бўлганда ҳаракатланиш тартиби ҳамда ботулизм ва овқатдан заҳарланишнинг олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.

Яшнобод тумани ФВБ.