ТАЪЛИМ МАСКАНЛАРИДА МАДАНИЙ ВА МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги умумтаълим мактабларида деярли ҳар куни турли маданий ва маърифий тадбирларга гувоҳ бўласиз. Ёш авлод камолотида муҳим аҳамият касб этувчи мазкур ишлар ўз самарасини бераётганлиги билан янада аҳамиятлидир.
• Тумандаги 282-умумтаълим мактабида ўқувчилар иштирокида ёнғин хавфсизлигига бағишланган назарий ва амалий семинар бўлиб ўтди. Унда туман ички ишлар ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари мактаб ўқувчиларининг “тилсиз ёв”га қарши кураш бўйича қандай маълумот ҳамда билимга эканликларини синовдан ўтказишди.
• Тадбир доирасида ўқувчилар дастлаб “Ёш ўт ўчирувчилар” викторинаси бўйича ўз билимларини синовдан ўтказишган бўлса, сўнгра кўнгилсиз воқеа содир бўлганида қандай чоралар кўриш лозимлиги бўйича ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

• Яшнобод тумани халқ таълими тизимидаги мактаблар ўқувчилари ўртасида “Энг яхши китобхон ўқувчи” қўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда тумандаги 61-умумтаълим мактаби 9 “Д”–синф ўқувчиси Иродахон Муҳиддинова ғолиб, деб топилди.


• Шунингдек, тумандаги 61-умумтаълим мактабида “Профилактика куни” муносабати билан давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни туман ички ишлар профилактика нозири Ю.Ашурова олиб борди. Давра суҳбатида таълим даргоҳининг ички рўйхатида турувчи ўқувчилар ва 6-7-синф ўқувчи-қизлари иштирок этишди.

Манба: www.yashnobodnews.uz