Каналлар тозаланмоқда!

Тошкент шаҳар Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси Яшнобод туман бўлими томонидан Мағзума кўчасидан оқиб ўтувчи «Пулемас эски» канали махсус техника ва қўл меҳнати ёрдамида тозаланмоқда. Қайнама қувурдан чўкинди лойларни олиб ташлаш ишлари амалга оширилди.
 

Ободонлаштириш ишлари давомида

Тумандан оқиб ўтувчи барча каналларни ободонлаштириш ва уларнинг атрофини тозалаш бўйича ишлар изчил давом эттирилмоқда.
 

Каналлар тозалиги ҳудуддаги экология ва сув оқимининг барқарорлигини таъминлайди.