Яшнобод туманида «Микролойиҳалар ярмаркаси» ўтказилди

Яшнобод туманидаги “Ўзбекистон давлат филармонияси” ҳудудида навбатдаги «Микролойиҳалар ярмаркаси» ташкил этилди. Мазкур тадбир Яшнобод тумани ҳокимлиги, туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими, маҳаллалар ҳоким ёрдамчилари ҳамда маҳаллаларга бириктирилган тижорат банклари томонидан ўтказилди.
 

Тадбирга 53 та тадбиркор таклиф этилди, уларнинг аксарияти микролойиҳалар ва банк маҳсулотлари ҳақида мурожаатлар билан қатнашди.

7 та тадбиркор 500 млн. сўмгача бўлган микролойиҳалар бўйича мурожаат қилди.

Қолган 1 та тадбиркор эса банкнинг бошқа молиявий маҳсулотлари ҳақида мурожаат этди.

 

Учрашув давомида тадбиркорларга молиявий манбалардан фойдаланиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда банк маҳсулотлари бўйича тўлиқ маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

 

«Микролойиҳалар ярмаркаси» маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш ҳамда туман ҳудудида янги лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилди.