Бугун туман ҳокими Б. Рахманкулов бошчилигида сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва видеокузатув тизимини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли қарорига мувофиқ, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида видеокузатув тизимлари кенг жорий этилмоқда. Қарорда жамоат жойларини камералар билан жиҳозлаш, “маҳалла еттилиги” фаолиятини кучайтириш ва рақамли технологияларни кенг қўллаш белгиланган.
Ҳозирда тумандаги бир нечта маҳаллаларда кузатув тизимларини ўрнатиш ишлари бошланган. Қолган ҳудудларда тендер ва лойиҳалаштириш жараёнлари давом этмоқда.
Кўп қаватли уйлар, маҳаллалар ва бозорларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида замонавий техника ва сигнал ускуналари ўрнатилмоқда.
Бозорлар ва йирик савдо ҳудудларида жамоат тартибини назорат қилиш ва транспорт ҳаракатини бошқариш учун камералардан фойдаланиш кенгаймоқда.