Яшнобод туманида юзага келган табиий ҳодиса бартараф этилди

 

23 май куни Яшнобод туманидаги Боку кўчасида кучли шамол таъсирида катта дарахт йўл устига оғиб тушди.

Ҳодиса юзасидан туман масъул хизмати ва коммунал хизматлар томонидан тезкор чоралар кўрилди. Дарахт олиб ташланиб, йўл ҳаракати тикланди.

Айни вақтда кўча ҳаракати одатий тартибда давом этмоқда.

Яшнобод тумани ҳокимлиги табиий офатлар ёки техник носозликлар ҳолатида 1050, 1055 ёки 1102 рақамларига мурожаат қилишни тавсия этади.