“Сўнгги қўнғироқ” – янги ҳаёт босқичига қадам

 

Бугун юртимизнинг барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари тантанали равишда ўтказилмоқда.
Яшнобод туманидаги 166-сонли умумтаълим мактабида ҳам бу сана алоҳида шукуҳ ва руҳда нишонланди.
 

Тадбирда Яшнобод туман ҳокими Бахтиёр Рахманкулов иштирок этиб, битирувчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг табриги ва самимий тилакларини етказди, бу эътибор битирувчи ёшларимиз учун катта рағбат ва ишонч манбаи бўлди.
 

Шунингдек, таълим тизимида фаоллик кўрсатиб келаётган устоз ва мураббийлар, ҳамда ўз билим ва ташаббуслари билан намунали ўқувчилар, уларнинг ота-оналари туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими томонидан муносиб тақдирландилар.
 

Тадбир давомида сўзга чиққанлар битирувчиларни янги ҳаёт остонасида муборакбод этиб, уларга келажакда улкан зафарлар, муваффақият ва юртимиз равнақи йўлида фаол фаолият тиладилар.