Ижтимоий тармоқларда Яшнобод тумани “Тузел” ҳамда “Тузел-2” даҳаларида йўллар таъмирталаблиги, ариқлар чиқиндига тўлгани, кўп қаватли уйдаги дераза ромлари йўқлиги, иситиш тизимида муаммолар борлиги ва чиқиндилар белгиланмаган жойларга ташлангани ҳақида хабар тарқалган эди.
Мазкур муаммолар бартараф этилди ҳамда ҳудудда мунтазам тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилади.