Расмий муносабат

Яшнобод туманидаги Фарғона йўли кўчасидаги пиёдалар йўлагидаги абгор ҳолат ҳақидаги маълумотларга жавобан, ушбу муаммо шу куннинг ўзида бартараф этилди.

Мазкур ҳолат бўйича тегишли хизматлар томонидан пиёдалар йўлаги таъмирлаб, фуқаролар учун хавфсиз ҳаракат қилиш имконияти яратилди.