ОДАМ САВДОСИ — ДАВР МУАММОСИ!

Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ички ишлар бўлимида “Одам савдоси — давр муаммоси!” мавзуида ўқув-семинар ўтказилди.

Одам савдосига қарши курашиш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олишга бағишланган ушбу тадбирда туман ички ишлар, прокуратура, бандликка кўмаклашиш маркази, “Маҳалла” хайрия жамғармаси туман кенгаши, туман ҳокимлиги етакчи мутахассислари ва бошқалар иштирок этди.
Унда туман туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Раҳматуллаева, тиббиёт бирлашмаси бош шифокори М.Абдуллаева, Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Яшнобод туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Р.Тўраев, туман Аҳолини бандлигига кўмаклашиш маркази директори Ғ.Шарипов, Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи Яшнобод туман Кенгаши раиси Ф.Маҳмудхўжаев ва бошқалар сўзга чиқди. Мамлакатимизда одам савдосининг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ноқонуний меҳнат миграциясига қарши курашиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. Жумладан, бу борада Яшнобод туман ҳудудий идоралараро комиссиясининг мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар самараси ҳақида тўхталинилди.
Тадбирда одам савдосининг олдини олиш, ноқонуний меҳнат миграциясига қарши курашиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга бағишланган маърузалар тингланди. Одам савдосининг юзага келиши тарихи, ибтидоий кўринишлари ҳақидаги маълумотлар билан бошланган маърузалар жиноятнинг турлари, амалга ошириш усуллари, мақсади ва олиб келадиган мудҳиш оқибатлари ҳақидаги фикрлар билан давом этди.
Одам савдосининг салбий оқибатларини ўзида акс эттирган кўрсатув ва видеоролик намойиш этилди.
Семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

 


Манба: www.yashnobodnews.uz