Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг бўшаб қолган
17-Тонг сайлов округида депутатлар сайловини ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Сайлов кодексининг 93-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1033-сонли қарорига асосан халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгаши
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1. Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг (кейинги ўринларда – туман сайлов комиссияси деб юритилади) “Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашининг бўшаб қолган 17-Тонг сайлов округида депутатлар сайловини ўтказиш тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашининг бўшаб қолган 17-Тонг сайлов округларида депутатлар сайловини ўтказиш 2022 йил 24 июль, якшанба кунига белгилансин.
3. Белгилансинки, бўшаб қолган ўринларга сайлов эълон қилинганидан сўнг сайлов ўтказилиши белгиланган сайлов участкалари жойлашувидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 11 майдаги 0372-20-сонли СанҚваМ “COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирлари қўлланиши шароитида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари” (кейинги ўринларда – 0372-20-сонли СанҚваМ деб юритилади) асосида ушбу комиссиялар жойлашадиган биноларга тиббиёт ходимлари, жамоат тартибини ва хавфсизлигини сақлаш учун Ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари масъул этиб бириктирилади.
Бириктирилган масъул ходимлар сайлов жараёнига аралашмайди ва ўзларининг зиммасидаги вазифаларни бажаради.
Яшнобод тумани санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг ходимлари сайлов ўтказилаётган бинода
0372-20-сон СанҚваМ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1033-сонли қарорида белгиланган COVID-19 короновирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва унга қарши кураш тадбирлари амалга оширилишига масъул ҳисобланади.
Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари жамоат тартибини ва хавфсизлигини сақлашга масъул ҳисобланади.
Бўшаб қолган ўринга сайлов ўтказиш даврида туман сайлов комиссияси, округ ва участка сайлов комиссиялари аъзоларига, сайловчиларга ҳамда бинолардаги техник ходимларига зарур дезинфекция қилиш воситалари ва ҳимоя воситалари миқдорлари бўйича эҳтиёж аниқланади ҳамда белгиланган тартибда етказиб берилади.
Сайлов эълон қилинганидан сўнг сайловга қадар бўлган давр ичида сайлов округи ҳудудида эпидемиологик вазият ўзгарган тақдирда Махсус комиссиянинг хулосасига асосан туман сайлов комиссияси томонидан сайлов тўхтатилади.
4. Яшнобод тумани тиббиёт бирлашмаси (Ғ.Қудратов), Яшнобод тумани санитария эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги ҳизмати (Ф.Нурматов), Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (О.Каймходжаев), туман ҳокими ўринбосари (Ш.Зуфаров) – 0372-20-сон СанҚваМ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1033-сон қарор талаблари ҳамда ушбу қарорга қатьий риоя этилиши таъминласин.
5. Яшнобод тумани ҳокимлигининг матбуот хизмати (Д.Абдухаликов), – мазкур қарорнинг оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминласинлар.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман сайлов комиссияси раиси М.Ирханов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Б.Рахманкулов