МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИГА БАҒИШЛАНДИ

Яшнобод туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгаши қошидаги ҳуқуқбузарлик профилактикаси, тадбиркорликни ривожлантириш ва муаммоли оилалар билан ишлаш устидан назорат қилиш жамоатчилик кенгаши аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутати Эргаш Каримов очди ва олиб борди.

Унда Кенгашнинг 2018 йил 10 майдаги 01-сонли баёнида берилган топшириқларнинг муҳокамаси бўлиб ўтди. Шунингдек, Кенгашнинг 1-сектор бўйича Ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг апрель — июнь ойлари мобайнида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

 

 

Манба: www.yashnobodnews.uz