МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Пойтахтимизнинг “Оазис-Асака” меҳмонхонаси мажлислар залида Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгашининг V сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни туман ҳокими, Халқ депутатлари Яшнобод туман кенгаши раиси Дилмурод Турдиев очди ва олиб борди.

Унда кун тартибига кўра, бешта масала кўриб чиқилди. Жумладан, Яшнобод туманида 2018 йилда тўғридан-тўғри ҳорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда инновацион технологияларни ривожлантириш масалалари тўғрисида Яшнобод туман ҳокимининг ўринбосари Лазизбек Темировнинг ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, туманнинг 2018 йилнинг биринчи чорагида маҳаллий бюджет параметрларини бажарилиши, Давлат солиқ инспекциясининг шу йилнинг биринчи чораги давомидаги фаолияти юзасидан хисоботлар ўқиб эшиттирилди.

19-Дилбоғ округи депутати Қаҳрамон Муродов, 6-Фидоийлар округи депутати Орифжон Ариповларнинг Яшнобод туманида секторлар кесимида Халқ депутатлари Яшнобод туман Кенгаши депутатларининг кўп қаватли уйларни 2018-2019 йил куз-қиш мавсумига тайёргарчилик қилиш ишларини амалга оширилиши тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Сессия давомида депутатлар мунозараларда фаол иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга жавоб олдилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz