САХОВАТ ТАДБИРИ — РАМАЗОН ТУҲФАСИ

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига ижтимой ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган 70 оилага газ плиталари топширилди.
Тадбир тумандаги Темирйўл касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтди. Ундада туманнинг 57 маҳалласида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирон оила вакилларига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан Президент совғаси – газ плиталари тақдим қилинди.
— Маҳалламизда юзлаб турли миллат ва элат оилалари аҳил-иноқ турмуш кечиришмоқда, — дейди “Ўрта масжид” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Азиза Пидаева. — Уларнинг орасидан кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-маиший аҳволи ўрганилиб, уч оилани Президент совғасига муносиб топдик. Бу саховат тадбири улуғ ой — Рўзаи Рамазон олдидан ўзига хос туҳфа бўлганлиги эътиборлидир.
— Биз “Бирлашган” маҳалласида истиқомат қиламиз, — дейди кекса онахон Нина Кузнецова. — Маҳалламиз фаоллари хонадонимизга келиб, ижтимоий-иқтисодий аҳволимизни ўрганди. Яроқсиз аҳволга келиб қолган эски плитамизни кўриб, янги газ плитаси совға қилишларини айтганларида, тўғриси ишонмадим. Бугун бу ерга келиб, ўзимиздаги “Артел” фирмасида ишлаб чиқарилган замонавий газ плитаси совға қилишганида эса беихтиёр кўзимда ёш чиқиб кетди. Биз ночорларни ўйлаётган, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатаётган муҳтарам Президентимиз ва давлатимиздан бир умрга миннатдормиз.


Манба: www.yashnobodnews.uz