“Профилактика куни” тадбирлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда

Пойтахтимизда бир неча йилдирки, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Профилактика куни” деб эълон қилиниб, ушбу тадбирни амалга оширишда Яшнобод тумани ИИОФМБ ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, ҳокимият вакиллари ва кенг жамоатчилик жалб этиб келинмоқда.

Жумладан, туман ИИОФМБ раҳбарияти томонидан ишлаб чиқилган махсус дастур ва режа асосида ҳар пайшанба куни ходимлар ўз ишларига янада масъулиятлироқ ёндошишга интилишади.

Туман ҳудудида бўлиб ўтган “Профилактика куни” тадбири давомида ходимлар томонидан ички ишлар идоралари профилактик ҳисобида турувчи шахсларнинг турмуш тарзи текширувдан ўтказилиб, улар билан яшаш манзиллари бўйича якка тартибдаги профилактик-огоҳлантирув тадбирлари ташкил этилмоқда.

Шунингдек, “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори асосида аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, ёшлар ва туман ИИОФМБда профилактик ҳисобда турган шахсларнинг китобга бўлган муҳаббатини ошириш мақсадида туманда жойлашган таълим муассасалари ҳамда маҳаллаларида тадбирлар ўтказилди.

“Профилактика куни” тадбирлари юзасидан олиб борилаётган ишлар бўйича фуқароларда тасаввур уйғотиш ва тарғиб қилиш мақсадида туман ҳудудида жойлашган 38 та объектга махсус баннерлар ўрнатилди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz