Пойтахтимизни кўркам ва обод масканга айлантирайлик!

Бугун пойтахтимизда “Файзли Тошкент” акцияси расман старт олганлигини хабар қилгандик. Шаҳримизни кўркам ва обод масканга айлантиришни бош мақсад қилган яшнободликлар ҳам бу хайрли ишга фаол киришдилар.

Туман ҳокимлиги ва ободонлаштириш идораси ҳамкорлигида икки ойлик дастур тайёрланиб, #fayzlitoshkent акцияси учун дастлабки манзил — “Олмос” маҳалласи этиб белгиланди. Эзгу ва хайрли тадбирнинг илк кунида икки юз нафарга яқин ишчи-хизматчилар акцияга бош қўшишди.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz