САЙЛОВ УЧУН БАРЧАСИ ШАЙ

Яна икки кундан сўнг, мамлакатимизда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови бўлиб ўтади. Ушбу йирик сиёсий жараёнда пойтахтимизнинг Яшнобод туманида 148413 нафар сайловчи қатнашиши кутилмоқда.

Сайлов штабининг берган маълумотига кўра, туманда Олий мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 143-саноат сайлов округи мавжуд бўлиб, ушбу округ  таркибига 440-сайлов участкасидан 526-сайлов участкасигача бўлган (87 та) участкалар киради. Қолган 527-сайлов участкасидан 538-сайлов участкасигача (12 та) Олий мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 141-Темирйўлчилар сайлов округи таркибига киради. Туманда 6 та шаҳар округи ҳамда 30 та туман округи мавжуд бўлиб, жами участкалар сони 99 тани ташкил этади.

Сайлов олдидан аллақачон жойлардаги барча сайлов участкалари жараён учун шай ҳолатга келтириб қўйилган. Озода ва ёруғ хоналарда сайловчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Сайловчиларнинг ўз фуқаролик мажбуриятларини бекаму-кўст бажаришлари учун ортиқча саволларга ўрин қолдирилмаганлиги эътиборли, албатта.

Барча маҳаллаларда сайлов участкалари вакиллари хонадонларга таклифномаларни тарқатиб бўлишган.

Манба: www.yashnobodnews.uz