ОЗОДА ВА САРИШТА ЮРТГА ТЎЙЛАР ЯРАШАДИ

Халқимизда ажойиб анъана ва урф-одатлар кўп. Бир хайрли ишни бошласа, аввало хонадони, маҳалла-кўйни саранжом-саришта қилади.

Айни пайтда бир неча кундан кейин мамлакатимиз бўйлаб ўтказиладиган йирик сиёсий жараён — Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови олдидан ҳам шундай эзгу ишларнинг гувоҳи бўлишингиз шубҳасиз.

Жумладан, бугун пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги маҳаллалар, кўчалар, хиёбонлар, таълим, тиббиёт муассасаларида олиб борилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кўриб кўзингиз қувнайди. Бунда албатта туман ҳокимлиги ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан маҳалла гузарлари, сайлов участкаларига элтувчи кўчалар ободонлаштирилиб, асфальт ётқизилаётганидан халқимиз мамнун. Ободонлаштириш идораси хизматчи ва ходимлари саранжом-саришталикни ўрнига қўйиб, жонбозлик кўрсатишаётганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Манба: www.yashnobodnews.uz