МЕҲРНИНГ НАРХИ ҚАНЧА?!

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 52-сонли ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернатида ана шу шиор остида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди. 3 декабрь — Халқаро ногиронлар кунига бағишланган мазкур тадбир мактаб жамоаси, айниқса, кўнгли ярим ўғил-қизлар учун ўзига хос байрам шукуҳини тақдим этди.

Таълим муассасасига мазкур сана баҳонасида кўплаб давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, тадбиркорлар совға-саломлар билан ташриф буюрдилар.

Тадбирда Яшнобод тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Феруза Раҳматуллаева иштирок этди ва сўзга чиқди. Шунингдек, бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам сўзга чиқиб, юртимизда ногирон ва жисмоний имконияти чекланган аҳоли қатламига Президентимиз ва давлатимиз томонидан яратилган шарт-шароитлар ҳамда ғамхўрликлар ҳақида гапирдилар.

Ўз навбатида тадбир қатнашчилари учун мактаб ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган бадиий дастур намойиш қилинди.

Манба: www.yashnobodnews.uz