ШАРҚОНА ОДОБ — ГЎЗАЛ ТАРБИЯ!

Инсон дунёга келар экан, бирон бир эзгу тилакни ўз олдига олий мақсад қилиб қўяди.Ана шу мақсадига етишиш учун бор имкониятини ишга солади, олдидан чиққан тўсиқларни мардоновар енгиб ўтишга ўзида куч топади. Бунинг учун инсондан фақатгина сабр матонат, метин ирода талаб қилинади.

Биз ўз илми, ўлмас қадриятларни билан дунёни лол қолдирган улуғ алломалар зурриёдимиз. Мустақил юртимизнинг фаол фуқароси бўлишда ҳам, миллий анъаналарни муқаддас сақлашда ҳам, ахлоқ-одобда ҳам аждодларимизга муносиб ворис бўлиш — олий мақсадимиз. Бу интилиш остонамиздан , хонадонимиздан,  бир-биримизга муносабатимиз, фарзанларимизга бераетган таълимимиздан бошланади.

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани «Уйсозлар» маҳалласида жойлашган « Турон» Тошкент вилояти ахборот-кутубхона марказида 206-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари, ҳожи она М.Жуманова, ибратли оила вакили Х.Бойматова, “Уйсозлар” маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси М. Абдусаматова ҳамда туман ФҲДЁ бўлими мудираси, Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгаши депутати З. Камалходжаевалар иштирокида «Шарқона одоб — гўзал тарбия!» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Самимий ва очиқ мулоқот тарзида кечган давра суҳбати жараёнида мутахассислар ва фаоллар бугунги ёшларимизни қизиқтираётган кўплаб саволларга жавоб бердилар.

Манба: www.yashnobodnews.uz