“ФИДОЙИЛАР” — ШАҲАР БОСҚИЧИГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ

Шу кунларда пойтахтимизда Coca-Cola компанияси, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси, Профессионал лигаси ва республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси ҳамкорлигида футбол бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган «Маҳаллага маҳалла» лойиҳаси қизғин давом этмоқда.

Яшнобод туманида ўтказилган мусобақанинг дастлабки босқичида мавжуд 58 маҳалладан жами 580 нафар ёш футболчи иштирок этди. Муросасиз ва қизғин кечган баҳслар якунида “Фидойилар”, “Катта Яшнобод”, “Машинасозлар” маҳаллалари жамоалари кучли учликдан жой олди.

Энди сентябрь ойида бўладиган шаҳар босқичида “Фидойилар” жамоаси туманимиз шарафини ҳимоя қилади.

Манба: www.yashnobodnews.uz