БОЗОРЛАРИМИЗ ТЎКИНЛИГИ — БАЙРАМЛАР ФАЙЗИ!

Тўкин дастурхон байрамларга файз киритиши шубҳасиз, албатта. Пойтахтимизнинг Яшнобод туман ҳокимлиги байрамолди аҳоли учун қулайликлар яратиш йўлида барча зарур чораларни кўришга ҳаракат қилмоқда.

Бугун тумандаги “Авиасозлар” деҳқон бозорига ташриф буюрган киши ҳам бунга гувоҳ бўлиши шубҳасиз.

— Туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бозор ҳудудида ўнлаб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, озиқ-овқатлар савдо ярмаркаси ташкил қилинган, — дейди “Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ бошқаруви раиси Дилшод Мавлонов. — Бундан аҳоли жуда миннатдор. Шунингдек, янги ўқув йили олдидан мактаб бозорлари ярмаркалари уюштирганмиз. Бу эса аҳолининг вақтини тежаш билан биргаликда, арзон ва сифатли маҳсулотларни бозоримиздан харид қилишлари учун имконият яратмоқда.

Манба: www.yashnobodnews.uz