ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛИДА

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 17-сонли мусиқа ва санъат мактабида “Тошкент шаҳрида хотин-кизлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик ҳолатларини олдини олиш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар тўғрисида”ги Тошкент шаҳар ҳокимининг 909-сонли қўшма қарори ижросини таьминлаш юзасидан юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда туман хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, маҳаллалар раислари, мутахассислар, профилактика нозирлари ва бошқалар қатнашди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Д. Нажмитдинова, шахар ИИББ бўлим бошлиғи М.Асқаровлар иштирок этди ва сўзга чиқди.

Манба: www.yashnobodnews.uz