Аҳолини мушкулини енгил қилиш йўлида

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Яшнобод туман сектор раҳбарлари ва “Авиасозлар деҳқон бозори” томонидан маҳаллалардар арзонлаштирилган маҳсулотларлар ярмаркаси ташкил этилмоқда.

Бугун ҳам “Тонг”, “Авиасозлар” “Ўқчи Олмазор” ва “Тарновбоши” маҳаллаларида ана шундай ярмаркалар ўтказилди. Аҳоли яшаш ҳудудига яқин бўлган жойдан рўзғор учун зарур бўладиган озиқ-овқатларни сотиб олаётганидан мамнун.

Эслатиб ўтамиз, туман худудида жойлашган “Авиасозлар дехқон бозори”да эса ҳар куни “Элга хизмат” савдо расталарида шакар, ўсимлик ёғи, тухум, гуруч ва гўшт махсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.

🖌Яшнобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати