АҲОЛИ МАМНУН БЎЛМОҚДА

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида ички йўлларни босқичма-босқич таъмирлаш, асфальт ётқизиш ишлари жадал давом эттирилмоқда.

Куни кеча Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Тиллашайхов ташаббуси билан “Наврўзобод” ҳамда “Яшнобод” маҳаллалари ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш бошланди. Жумладан, тумандаги 204- ҳамда 244-сонли умумий ўрта таълим мактабларига элтувчи 2300 квадрат метр ички йўллар қайта таъмирланиб асфальт ётқизилди.

Бу каби ободонлаштириш юмушларини кўриб кўз қувнайди. Халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилувчи бундай хайрли ишлардан аҳоли мамнун бўлмоқда.

Манба: www.yashnobodnews.uz