“БИЗ СПОРТНИ ТАНЛАЙМИЗ!”

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқитувчи ҳамда мураббийлари хайрли ишга қўл уришди.

Мазкур таълим маскани мураббийлари тумандаги “Наврўзобод” ҳамда “Яшнобод” маҳалласи фуқаролари билан ҳамкорликда шу ҳудудда истиқомат қилаётган турли ёшдаги аҳоли вакиллари ўртасида “Алпомиш ва Барчиной”  тест синовларини ўтказишди.

 

Эътиборлиси, «Биз спортни танлаймиз!» шиори остида ўтган мазкур хайрли тадбирда ёшу кекса, барча фаол иштирок этишди. Бу каби тадбирларнинг жойларда ташкил этилиши аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спорт оммавийлигини оширишда жуда қўл келиши билан аҳамиятлидир.

Манба: www.yashnobodnews.uz