Бугун Яшнобод туманида «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини Мувофиқлаштириш бўйича Яшнобод туман штаби»нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92 сонли қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан 2022 йилда тумандаги 66 маҳалла Ёшлар етакчилари томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, танқидий кўриб чиқилди ҳамда 2023 йилда амалга оширилиши лозим бўлган режалар бўйича келишиб олинди.