Бўзатовдан хуш хабар

Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида ўтказилаётган «Республика ёшлар овози» фестивалида яшнободлик ёшлар ҳаммани ҳайратга солишмоқда.

Яшнобод туманидаги 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Фирдавс Авезов энг олий 1-ўринни қўлга киритиб, 50 миллион сўм билан тақдирланди.

Бундан олдин Яшнобод туманининг 227-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси Севинч Жовлиева фестивал ғолиби бўлиб, 50 миллион сўм пул мукофотига эгалик қилганди.