Жорий йилнинг 4-июн куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 19-январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сонли қарори ижросини таъминлашга қаратилган, Яшнобод туманида жойлашган «МОНОМАРКАЗ»да “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш” бўйича Республика комиссиясининг навбатдаги муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Б.Рахманкулов бошчилигида Республика, шаҳар ва туман мутасадди ходимлари, маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш бўйича штаб аъзолари, туман сектор котиблари, маҳалла ёшлар етакчилари иштирок этди.

Унда бир неча муаммолар кўриб чиқилиб, Яшнобод туманидаги 66 та маҳалла Ёшлар етакчилари фаолияти ва улар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилди. Ўрганиш натижасида тегишли қарорлар қабул қилиниб, ёшлар етакчиларига керакли маслаҳатлар берилди.