Ишга марҳамат

Тошкент давлат стоматология институтида Тошкент шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш бошқармаси ташаббуси билан Яшнобод тумани ҳудудида истиқомат қилувчи, аёллар дафтарида турувчи ишсиз хотин-қизлар, Пробация назорати остидаги шахслар, ишсиз бўлган ёшлар ва битирувчилар учун «Ишга марҳамат» меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Тадбирда туманда фаолият олиб бораётган 20 нафар корхона ва ташкилотлар бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Меҳнат ярмаркасида шунингдек, туман ҳокими ёрдамчилари ва МФЙ раислари иштирок этиб, ярмарка иштирокчиларида юзага келган саволларга маълумот олишда кўмаклашдилар.