Канал ҳудуди обод бўлмоқда

Тошкент вилояти Қибрай туманининг 2107,4 гектар майдони Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани таркибига ўтган бўлиб, айни вақтда бу ерда ободонлаштириш ишлари бажарилмоқда.

Хусусан, Қибрай туманининг Яшнобод тумани ҳудудига ўтган қисмида жойлашган “Парнават” каналини тартибга келтириш ишлари олиб борилмоқда.

Режага асосан ободонлаштириш ишлари “Янги Ўзбекистон” боғи яқинидаги ҳудуддан Роҳат айланма йўлига қадар давом этади.