Карантин чоралари кучайтирилмоқда

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманида 17-сонли мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида сектор раҳбарлари ташаббуси билан Тошкент шаҳар ҳокимининг 2020 йил 28 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекциясининг тарқалиши муносабати билан Тошкент шаҳрида карантин тадбирларини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 491-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги корхоналар, хизмат кўрсатиш объектлари томонидан санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасидаги қоидалар ва нормативларга риоя этилишини назорат қилиш мақсадида секторлар кесимида тузилган Яшнобод туман ишчи гуруҳ аъзоларига семинар ташкил этилди. Ишчи гуруҳга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.