МАКТАБЛАР ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ШАЙМИ?

Ҳадемай, мамлакатимиз таълим муассасаларида янги 2019-2020 йил ўқув йили бошланади. Хўш, жойларда янги ўқув йилига қандай ҳозирлик кўрилди?

Пойтахтимизнинг Яшнобод тумани Жўрабек маҳалласида жойлашган 52-сонли ихтисослаштирилган нуқсонли болалар мактабида 192 нафар ўғил-қиз таҳсил олади.

— Таълим муассасамиз ўтган йили “Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида жорий таъмирдан чиқарилди, — дейди мактаб директори Раъно Ҳамроалиева. — Мактабимизда бир сменада таълим берилади. Янги ўқув йили олдидан таълим муассасамизда пухта ҳозирлик кўрилди. Бу йил бошланғич синфга  12 нафар ўқувчини ўқишга қабул қиламиз.

Бир сўз билан айтганда, мактаб ўқил-қизларни кутмоқда. Юқори сифатли таълим бериш учун ушбу даргоҳда барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган.

Манба: www.yashnobodnews.uz