Маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари учун семинар

Яшнобод туманидаги 66 та маҳаллага хотин-қизлар фаоли лавозимига сараланган номзодлар учун икки кунлик ўқув семинарлари ўтказиляпти.

Семинарда Президентимизнинг 2022 йил 1 мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти, ҳоким ўринбосарларининг жамоатчилик билан алоқаларини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш, уй-жойга муҳтож хотин-қизларни турар жой билан таъминлаш каби мавзуларда сўз боряпти.

Ўқув семинарида Яшнобод туманидаги ташкилот ва идора раҳбарлари ўз соҳаларига доир мазвзулар бўйича маърузалар қилишмоқда.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишмоқда.