Маҳаллаларда кўнгилочар тадбирлар ўтказилмоқда

7 апрель куни “Порлоқ келажакка қадам – менинг маҳаллам билан!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик, маданий-маърифий ва спорт тадбири Яшнобод туманининг “Чинор” маҳалласида ўтказилди.

Тадбирда “Лазги” ашула ва рақс ансамблининг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

Шунингдек, туман маънавият-марифат маркази томонидан ёшларни китобхонликка қизиқтириш мақсадида китобхонлик кўргазмалари ташкил этилди.

Спорт мусобақалари ҳам ёшларга ўзгача завқ бағишлади.

“Порлоқ келажакка қадам – менинг маҳаллам билан!” шиори остидаги тадбирлар апрель ва май ойларида ўтказилиши белгиланган.