Маҳалла аҳолиси учун маданий тадбир ўтказилди

Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, «Маҳмур», «Алимкент», «Кўксарой» маҳалла фуқаролари учун 2022 йилнинг 22 апрель куни “Порлоқ келажакка қадам – менинг маҳаллам билан!” шиори остида харбий-ватанпарварлик, маданий-маърифий ва спорт тадбири ўтказилди.

Тадбирда Яшнобод тумани Маданият бўлими ҳамда Баркамол авлод маркази ижодий жамоаларининг чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.

Тадбирда спорт мусобақалари, китоб кўргазмалари ҳам ташкил этилди.

“Порлоқ келажакка қадам – менинг маҳаллам билан!” шиори остидаги тадбирлар Яшнобод туманининг барча маҳаллаларида ўтказилиши белгиланган.