Муносабат

Ҳурматли Яшнободликлар!

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда “Яшнобод ҳокимияти давлат мулк фойдаланиш бошқарув бошқармаси” ходимлари ва аҳоли ўртасидаги низоли холатлар акс этган видеолар намойиш этилди.

Яшнобод туман ҳокимлиги шуни маълум қиладики, холат буйича мазкур ходимлар билан жиддий суҳбат олиб борилди.

Ҳозирда мазкур ходимларнинг аҳолига нисбатан хатти-ҳаракатлари ўрганилмоқда ва ички хизмат текшируви белгиланган. Яқин вақт ичида айбдорларга нисбатан қонуний чоралар қўлланилади.

Фурсатдан фойдаланиб, рўй берган холатлар учун Яшнобод туман ҳокимлиги номидан барчангиздан узр сўраймиз.

Шу ўринда шуни маълум қиламизки, «Яшнобод ҳокимияти давлат мулк фойдаланиш бошқарув бошқармаси” фаолиятини тугатиш буйича ишлар олиб борилмоқда.