Мустаҳкам оила — жамият таянчи

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Темирйўл касб-ҳунар коллежида ана шу мавзуда йиғилиш ўтказилди.

Унда туман хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, тумандаги маҳалла мутахассислари, маҳалла имом хатиблари, маҳалла фаоллари, ҳудудлардаги ажрим ёқасига келиб қолган, нотинч оилалар иштирок этди.

Мамлакатимизда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада давлат идоралари ва жамият ташкилотлари ҳамроҳлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ажримлар камайиши учун барча имкониятлар ишга солинмоқда.

Йиғилиш сўнгида масъуллар ишчи гуруҳларга бўлиниб, ҳар бир оилаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда яраштириш чораларини кўриш борасида келишиб олдилар.

Яшнобод туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

Манба: www.yashnobodnews.uz