НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ

НАВБАТДАГИ САЙЁР ҚАБУЛ

Бугун 15 октябрь куни Яшнобод тумани “Ишга марҳамат” мономарказида Тошкент шаҳар прокурори, туман хокими, туман Халқ қабулхонаси мудири, ташкилот ва муассаса бошлиқлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабул жараёнида 35 нафар фуқаролардан турли масалалар бўйича 24 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 15 таси (63%) жойида ижобий ҳал этилди. Қабул давомида субсидия олишга ариза топширган 9 фуқарога маиший техника ускуналари олиш учун сертификатлар тақдим этилди. 3 нафар фуқарога моддий ёрдам ва 3 нафар фуқарога даволанишга йўлланма (ордер) берилди. Шунингдек, қабулда иштирок этган 9 нафар фуқаронинг мурожаатини ўрганиш ва ҳал этиш масъул ташкилотларга юклатилди.
Шу билан назоратга олинган ҳар бир мурожаатни ўз вақтида, қонун доирасида кўриб чиқиш юзасидан мутасадди идоралар раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.