Оила — муқаддас қўрғондир

Яшнобод туманида 15 май – Халқаро оила куни муносабати билан “Фаровон оила сари” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Яшнобод тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ўтказилган тадбирда тумандаги намунали оилалар бой хаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Улар ёшларга оила қуришда масъулиятли бўлиш ва муқаддас қўрғон бўлган оилани бор куч билан асраш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

Байрам тадбирида намунали оилаларга ташакурномалар топширилди.

Турли бадиий чиқишлар тадбирнинг янада файзли ўтишига замин яратди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бугунги кунда Яшнобод туманида 88 мингга яқин оила истиқомат қилиб келмоқда.